Loading...

100% Табиий шарбат «AK-SARAY», тўғридан тўғри сиқиб олинган, консервантларсиз, сув ва шакар қўшилмаган

ШАРБАТ ТАРКИБИ

«AK-SARAY» шарбати NFC (not from concentrate) категориясига тўлиқ мос келиб, унинг таркибига ранг, ҳид, таъм берувчи қўшимчалар, консервантлар, сув, шакар, ГМО ва араматизаторлар қўшилмайди. Бу билан биз фахрланамиз. Зеро табиий тоза маҳсулот соғлом авлод гаровидир.

СИФАТИ

Биз учун энг муҳими бу - шарбатнинг сифати. Шарбат тайёрлашнинг барча босқичлари жиддий назорат остига олинади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тегишли сертификатларга эга. Ts: 23954682-01:2016; O‘zDst ISO 9001:2009

ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Табиий соф «AK-SARAY» шарбати инсон соламатлиги учун зарур бўлган доривор витаминлар, пектин, табиий антиоксидантлар, органик кислоталар, углеводлар, глюкоза, фруктоза, турли минераллар ва микроэлементларга бой. Шунинг учун ҳам тиб илмининг султони Ибн Сино турли касалликларни даволашда айнан мева ва сабзавотлардан кенг фойдаланган.

pic_2

ҚАДОҚЛАШ ВА САҚЛАШ

AK-SARAY» шарбати енгилгина пастеризациялангач махсус жумракли замонавий “Bag-in-Box” идишга қадоқланади. Бу эса қадоқ ичига ҳаво, ҳид, бактерия киришидан ва қуёш нурларидан асрайди. Сақлаш муддати: ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 9 ой, жумрак очилгач 30 кун. Сақлаш шароити: 0°С дан +20°С гача ҳароратда, 75%гача нисбий намликда сақланади

МАҲСУЛОТ хажми
  • 0,25 л
  • 0,5 л
  • 1,0 л
  • 1,5 л
  • 3,0 л
  • 5,0 л

Маҳсулотлар

ЛАВЛАГИ-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Ёшартириш, сийдик ва ўт ҳайдаш хусусиятларга эга, модда алмашивини яхшилайди, тромб ҳосил бўлишнинг, атеросклерознинг олдини олади, қон, буйрак ва жигарни тозалайди, холестерин миқдорини камайтиради, уйқуни яхшилайди, юрак ишлашини нормаллаштиради, камқонликда ва қон босимини камайтиришда фойдали.

ЛАВЛАГИ-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Ёшартириш, сийдик ва ўт ҳайдаш хусусиятларга эга, модда алмашивини яхшилайди, тромб ҳосил бўлишнинг, атеросклерознинг олдини олади, қон, буйрак ва жигарни тозалайди, холестерин миқдорини камайтиради, уйқуни яхшилайди, юрак ишлашини нормаллаштиради, камқонликда ва қон босимини камайтиришда фойдали.

ҚОВОҚ-САБЗИ-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Доривор моддарга жуда бой бўлиб инсон организмни анча соғламлаштиради, унинг минерал ва витаминларга бўлган талабини қондиради, қон ва ичакни тозалайди, жигар, юрак-қон томир, буйрак, ошқозон касаллиги ҳамда камқонликда фойдали. Иштаҳани очади, ҳазм қилиш тизимини яхшилайди, тишни мустаҳкамлайди, А витамини етишмаганда фойдали.

ҚОВОҚ-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Организмда модда алмашувини яхшилайди, қонни тозалайди, ичак ва ошқозон ишини яхшилайди, холестерин миқдорини камайтиради, юрак-қон томир, буйрак, жигар касаллигига фойдали, ажинлар тушиши ва қаришнинг олдини олади, стрессда ёрдам беради, соч ва тирноқни соғлом қилади.

САБЗИ-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Шамоллашга қарши, сийдик ҳайдаш, шишга қарши хусусиятларга эга, боланинг ўсишига ёрдам беради, эмизикли оналарга ҳам фойдали, иштаҳани очади, кўзни ўткир қилади, А витамини етишмовчилигида, жигар, юрак-қон томир, буйрак, ошқозон, камқонлик, минерал алмашивининг бузилиши каби хасталикларда фойдали. Асаб тизимини мустаҳкамлайди, иммунитетни оширади, организмни тозалайди.

ЛИМОН-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Организмни турли зарарли моддалардан фаол тозалайди, иммунитетни оширади, юрак ва қон-томир ишларини яхшилайди, қувватни ошириб, қон босимини пасайтиради. Организмда модда алмашувини тезлаштириб, ёғларнинг эришида самара беради.

УЗУМ-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, эркин радикалларнинг организмни емиришни олдини олади, юрак хасталигининг олдини олади, холестерин миқдорини камайтиради, мияни озиқлантиради, организмдан зарарли моддаларни ҳайдаб чиқаради, қувват бағишлайди. Олма билан узум табиатан саратонга қарши восита саналади.

НОК-ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARАY»

Иштаҳани очади, ичак фаолиятини яхшилайди, камқонликда фойдали, шунингдек қонни суюлтиради, организмни зарарли унсурлар (холестерин, оғир металлар)дан тозалайди, витаминлар ва минераллар билан тўйинтиради, қатъий пархиз билан озаётган одамлар учун жуда фойдали. Гастрит, ошқозон ва ичак яраси бор одамлар ушбу шарбатни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиши лозим.

ОЛМА ШАРБАТИ
«AK-SARAY»

Антиоксидант хусусиятга эга бўлиб доривор саналади, юрак касаллигига чалинишнинг олдини олади, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, ичак ва ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Шунингдек, олма шарбати нозик туғилган боланинг ривожланишига, унинг иштаҳасини очишга ва руҳини тетиклаштиришга ёрдам беради.

«AK-SARAY» ШАРБАТИ ҲАҚИДА

«AK-SARAY» шарбати серқуёш Ўзбекистон боғларида пишиб етилган сархил мева ва сабзавотлардан тайёрланган. Диёримизнинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, қуёшли кунларнинг кўплиги, йил давомида барча тўрт фаслнинг мунтазам алмашинуви бебаҳо истеъмол хусусиятларга эга, таркибида табиий шакар, амино ва органик кислоталар, саломатлик учун энг муҳим бўлган микроэлементлар, ўрнини ҳеч ҳам алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бой бўлган мева-сабзавотларни етиштириб беришдек қулай имкониятларни яратади.

Мамлакатимизда шаклланган кўп асрлик анъанавий сабзавотчилик ва боғдорчилик маданияти азалдан маҳаллий ўғитлардан фойдаланишни кўзда тутадиган деҳқончиликга асосланган бўлиб, генларни модификация қилиш технологиясини қўлламасдан, жуда мазали таъм ва истеъмол хусусиятларига эга бўлган экологик тоза мева ва сабзавотларни етиштириш имконини беради.

«AK-SARAY» шарбати Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган Австрия технологик линиясида мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри сиқиш йўли билан олиниб, дарҳол 85°С ҳароратда пастеризация қилинади ҳамда замонавий вакуумли “Bag-in-Box” идишга қадоқланади. Қўлланилган мазкур технология қадоқ ичига ҳаво, ҳид, бактерия киришидан ва қуёш нурларидан асраб, шарбатнинг фойдали хусусиятларини ва микробиологик софлигини таъминлайди.

«AK-SARAY» шарбати қайта тикланган ва концентратли шарбатлардан тубдан фарқ қилиб, унга консервантлар, сув, шакар ва араматизаторлар қўшилмайди.